Танзанияда касалланган 13 кишидан учтаси номаълум касалликдан вафот этди. Маълумотларга кўра, ушбу касаллик аломатлари Эболани эслатади: бурундан қон кетиш, иситма, бош оғриғи ва чарчоқ.
Шу билан бирга, шифокорларнинг таъкидлашича, тестлар Эбола иситмаси тасдиқланмаган, беморларда CОVID-19 тестлари ҳам салбий нфтижа кўрсатган. Касалланганлар билан алоқада бўлганларнинг барчаси кузатув остига олинган.