Милиардер Бил Гейтс бойлигини эҳсон қилишини ва бойлар рўйхатидан чиқишини таъкидлади.
Микрософтнинг асосчиларидан бўлган шериги, собиқ турмуш ўртоғи билан ташкил қилган вақфга 20 милярд доллар ажратишини эълон қилди. Дунёнинг энг бадавлат инсонлари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Гейтс, маблағларни жамиятга қайтаришдек “масъулияти” борлигини айтди.
Америкалик бизнесмен, илк бор 2010 йилда бойлигини эҳсон қилиш ҳақида сўз очганди, ўша воқеадан кейин бугунгача унинг бойлиги икки баравар ортди. “Форбес” журналининг маълумотига кўра, Гейтснинг бойлиги 118 миллиард доллар.
2000 йилда Гейтснинг бойлиги собиқ турмуш ўртоғи билан биргаликда асос солган “Билл ва Мелинда Гейтс” вақфига июл ойида қилинадиган эҳсондан кейин сезиларли даражада камайган.
Гейтс, Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасидаги изоҳига кўра, пандемия, Украина уруши ҳамда иқлим ўзгариши сингари сўнгги йилларда юз берган глобал муаммолар туфайли вақфнинг харажатларини 2026 йилгача йилига 6 милярд доллардан 9 милярд долларга чиқаришини таъкидлади:
“Келажакка назар ташлаб туриб, охир оқибат бойлигимнинг ҳаммасини вақфга беришни ўйлайман. Дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатидан чиқаман. Бойлигимни, қийинчиликларни камайтириш ва ҳаётни яхшилаш йўлида энг самарали усуллар билан жамиятга қайтариб беришга масъулман. Ўйлайманки, бошқа бадавлат кишилар ҳам худди шундай йўл тутишади”.
“Билл ва Мелинда Гейтс” вақфи; безгакка ўхшаш касалликларни йўқотиш учун, таълимни яхшилаш ҳамда юқумли касалликлар билан курашиш мақсадида турли давлатларда фаолият олиб бормоқда.
Вақф 2020 йилда 49.8 милярд долларлик маблағга эга дунёнинг энг катта иккинчи хайрия маркази экани ва милярдер инвестор Варрен Буффет сингари бошқа бадавлат шахсларнинг ҳам вақфга ўз ҳиссасини қўшгани маълум.
“Форбес” нинг маълумот беришича, 1995-2010 ва 2013-2017 йиллар орасида Гейтс дунёнинг энг бадавлат инсони эди.
2017 йилда “Амазон” асосчиси Жефф Безос, 2022 йилда эса “Тесла” асосчиси Илон Маск чўққига чиқди.