Келаётган 7 кунликда Шохимардонсой, Исфайрамсой ва Сўх дарёларида сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
«Ўзгидромет» бош директори Ш. Ҳ. Ҳабибуллаев 18-июлдан 24-июлга қадар Фарғона вилоятига қўшни Қирғизистондан оқиб келувчи дарёларда гляциал(муз эриш) вазият туфайли сув тошқин хавфини эълон қилди.
Дарёларда сув тошқин асосан кечки, тунги муддатларда ўтиши инобатга олиниб, юқоридаги дарё-сой қирғоғида дам олувчилар хушёрликни оширавериши керак.