Жорий йилнинг 18-22 июль кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44-47 даражагача;
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42-45 даражагача;
Фарғона водийсида 41-43даражагача кўтарилади.
Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин.
18-24 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудлари: Сўх, Фарғона туманлари ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.