Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб тез ёрдамга қанча мурожаат келиб тушгани айтилди

Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб 17 июлдан 20 июль соат 06:00 гача тез тиббий ёрдам хизматига жами 130 115 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аномал иссиқ сабаб 17 июлдан 20 июль соат 06:00 га қадар Республика тез тиббий ёрдам хизматига жами 130 115 та чақириқ келиб тушган. Мурожаатчиларнинг 23 421 нафарини қон босими кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликлари бўлган беморлар ташкил этди. Уларнинг 4215 нафари эса госпитализация қилинди.

Қолаверса, ушбу кунларда Тошкент шаҳар «103» хизматига жами 11 821 та чақириқ келиб тушган. Мурожаатларнинг 4235 нафарида қон босими кўтарилиши, нафас қисиши, астма ва бошқа касалликлар кузатилган. Уларнинг 2185 нафари эса даволаниш учун шифохоналарга ётқизилган.