Тожикистон президентининг таъкидлашича, «мудраб ётган яширин ячейкалар ҳар қандай вақтда, шу жумладан ташқи ёрдам билан ҳам ўзини намоён қилиши мумкин».
Марказий Осиё жаҳон давлатлари учун муҳим минтақа бўлиб қолмоқда ва ўз тараққиётининг мураккаб даврини бошдан кечирмоқда, деб хабар беради АКИpress.
У мавжуд чақириқ ва таҳдидларни маълум қилди: терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ва қурол-яроғ савдоси, кибержиноятчилик.
«Бу масалалар, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларини ҳам четлаб ўтмаяпти. Мамлакатларимизда содир бўлаётган сўнгги воқеалар маълум кучларнинг, жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимизни норозилик акцияларига жалб этишга уринишлари давом этаётганини кўрсатди. Шу нуқтайи назардан, аҳолимизнинг айрим қатламлари, биринчи навбатда, ёшларнинг билими етишмаслиги турли террористик ва экстремистик гуруҳлар томонидан ўз сафини тўлдиришда қўлланилаётгани яққол кўзга ташланади», — деди у.