Дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади.
Ушбу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага юқори бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида, жанубда ва чўл зоналарида баъзи жойларда 47 даражагача бўлиши кутилмоқда.
«Қуёш урушини олдини олиш мақсадида куннинг иккинчи ярмида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлмасликка ҳаракат қилинг! Ўзингизни асранг», дейилади хабарда.
Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.