Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида олиб борилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганди.
Ўрганиш натижаларига кўра, бугунги кунда «BMP Smart Decision Private Limited» хорижий компанияси томонидан боғ ҳудудида реконструкция қилиш, бино иншоотларини қуриш ва хориждан олиб келинган аттракционлар ҳамда ўйин қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда ва шу мақсадда 71 млрд сўм маблағ сарфланган.
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи жорий йилнинг биринчи сентябридан ишлай бошлайди.