Илон Маскга тегишли SpaceХ компанияси Starlink лойиҳаси доирасида сунъий йўлдошларнинг навбатдаги партиясини учирди. Ушбу жараён YouTube орқали тўғридан-тўғри транцляция қилинди.
Орбитал алоқанинг 60 та сунъий йўлдоши бўлган Falcon 9 ракетаси Тошкент вақти билан 19:56 да Флорида штатидаги Канаверал саҳросидан учирилган. Ракетанинг кўп марталик таянчи Of Course I Still Love You сузувчи платформасига Атлантика океанининг шарқий соҳилларига қўнган. Компания ўз Twitter’даги саҳифасида бу тўртинчи учиш ва таянчнинг илк бор қўндирилиши эканини билдирган.
Мазкур жараёнга гувоҳ бўлган Туркияликлар осмонда юлдузга ўхшаш порлоқ жисмни кўриб ҳайрат ва ҳаяжонларини яшира олишмади. Улар тезда қўл телефонлари орқали манзарани суратга олишга уринишди.
Ушбу гўзал манзарага гувоҳ бўлган Истанбулдаги маҳаллий аҳоли кишиларидан бири шундай дейди:
«Аввалига бу гўзал манзарани кўриб, жуда ҳаяжонландик. Уни думли юлдуз деган хаёлга бордик. Лекин унинг аслида Маскнинг интернет сунъий йўлдошлари эканлиги маълум бўлди».
Эслатиб ўтамиз:
2019 йилда Илон Маск асос солган SpaceX ширкати 24 май куни коинотга учирган 60 та мини сунъий йўлдош Тошкентда ҳам кўринган эди.
Интернетда 25 майдан 26 майга ўтар кечаси Тошкент осмонида 60 та сунъий йўлдош бир қаторга тизилиб учиб ўтгани тўғрисидаги видеолар пайдо бўлганига гувоҳ бўлгандик.
Дилбар Ражабова тайёрлади