Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 41-43 даража иссиқ бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 27-32 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 40-45, айрим жойларда 47 даражагача иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.