Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида Жондор туманида яшовчи 1979-йилда туғилган А.З., “Taftish uz” расмий интернет нашрининг махсус мухбири ўзининг ваколатига кирмасада М.Д. исмли шахсдан бошқа бир фуқаро Б.А. нинг фойдасига мажбурий ижро бюроси орқали ундирилиши лозим бўлган 5.000.000 сўм моддий зарар суммасини ундиришни тўхтатиб қўйиш эвазига 1.000.000 сўм миқдордаги пулларни сўраб, алдов йўли билан аввал 200.000 сўмни қўлга киритиб, сўнг қолган 800 000 сўм пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан “Taftish uz” расмий интернет нашрининг мухбири З.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.