Калеб Олсон исмли ҳаваскор дастурчи чақалоқнинг қорни очлигини аниқлайдиган сунъий интеллект тизимини яратди. У очликнинг аввалидаёқ организмнинг сигналларини пайқайди ва гўдакни буни йиғлаб билдиришига ҳожат қолдирмайди.
Олсоннинг айтишича, бола очқаши билан дарров йиғламайди. Даставвал лаб, қўл ва бошини ҳаракатлантиради. Ота-оналар эса чақалоқ йиғлаганидан кейингина унинг қорни очганини гумон қилишади ва оғзига овқат тутишади. Ихтиро муаллифи буни сезиб қолгач, сунъий интеллект тизими яратишга қарор қилди ва ниятига етди.
Гўдакни йиғлашга мажбур этмаслик унинг асаб тизимини яхши асрайди ва у вақтида овқатланади. Агар бошқа безовталик сабаб йиғласа, эмизилиб, ортиқча тўқлик муаммосидан ҳам халос бўлади.
Энди дастурчи кичкинтойларни тувакка ўргатиш бўйича ҳам сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи.