Британиялик олимлар саратон касаллигининг генетик хавфи юқори бўлган минг кишини танлаб олиб, уларда тадқиқот ўтказдилар. Олимлар иштирокчиларни махсус парҳезга амал қилишини тайинлашган: икки йил давомида улар бир кунлик пишмаган бананга тенг чидамли (ҳазм бўлмайдиган) крахмални қабул қилишган. Тегишли тадқиқот натижалари Cancer Prevention Research журналида чоп этилди.
Гап шундаки, яшил бананларда жуда кўп чидамли крахмал мавжуд бўлиб, у овқат ҳазм қилиш шарбатлари таъсирига чидамли ва ўсимлик толаси хусусиятларига эга.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, чидамли крахмал ичакдаги бактериялар турини ўзгартириши ва ошқозон, қизилўнгач, ошқозон ости бези ва ўн икки бармоқли ичак саратони хавфини камайтириши мумкин. Бананлардан ташқари, ушбу крахмал ловия ва жўхори унида мавжуд.