Андижон вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Бўз Иқбол чорваси” МЧЖ раҳбари Н.С. Бўстон туманидаги “Буюк турон чорваси” фермер хўжалиги дала майдонидаги дарахтга арқон билан ўзини осиб, вафот этган.
Ҳолат бўйича Бўстон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Н.Снинг марҳум акаси раҳбарлик қилган “Бўз Иқбол чорваси” МЧЖ томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг пуллари тўлаб берилмаганлиги ҳақидаги мурожаати Бўстон туман прокуратураси томонидан мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда.
Ҳар иккала ҳолат бўйича ўтказилаётган текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.