Биласизми?!

Чумоли ўз оғирлигидан 50 баравар кўп юкни кўтара олади.

Колумбияда асло ва асло қизил чироқда тўхтаманг, чунки жарима ҳаддан ортиқ катта.

Ўз уйида оёқни оёқ устига чалкаштириб узатиб ўтирадиганлар Непалда бундай қила олишмайди, чунки бу ҳурматсизлик маъносини билдиради. (Дунё сени тоғангмас)

Дунёдаги энг хавфли ҳашарот пашша бўлиб, ҳар 12 сонияда бир киши айнан шу пашша чақишидан ҳаётдан кўз юмади.

Тез-тез ниқобини алмаштириб турадиган одамлар суваракдан ибратланса арзийди. Сабаби суварак ер юзида 250 миллион йилдан буён мавжудлигига қарамасдан шу пайтгача умуман ўзгармаган.

Сичқонлар сувсизликка туялардан ҳам кўпроқ чидамли ҳисобланади.

Сув, бизга кўринганидек рангсиз эмас. У ниҳоятда оч мовий рангли ҳисобланади.

Миянинг ранги пушти рангда, унга бу рангни қон беради.

Аёллар ҳаёти давомида 4 килограмм лаб бўёғини ейдилар.

Лимонни нордон дейсизми? Адашасиз, унинг таркибида қулупнайникидан кўра кўпроқ шакар мавжуд.

Дилбар Ражабова тайёрлади