Ҳиндистонда ҳар йили ёмғирлар фаслида юзлаб кишилар чақмоқ уриши натижасида вафот этади.
Ҳиндистоннинг Биҳар вилоятида 8 та туманда 24 соат ичида 20 киши чақмоқ уриши туфайли вафот этди. Вилоятнинг шимолида бугун ва эртага ҳам шиддатли момақалдироқ ва ёмғир кутилмоқда. Биҳар вилояти ҳокими Нитиш Кумар халққа мурожаат қилиб мутахасисларнинг тавсияларига риоя қилиш ҳақида огоҳлантирди.
Ҳиндистонда ҳар йили ёмғир фаслида чақмоқ сабабидан юзлаб одамлар ҳаётдан кўз юмади. Ўлкада ўлим кўплигининг битта сабаби чақмоқ бўлса, яна бошқа сабаби Ҳиндистонда кўпчиликнинг очиқ майдонда оғир меҳнат қилишидир.
Кумар вафот этган кишиларнинг оилаларининг ҳар бирига 400 минг рупий (5008 доллар) берилишини айтди.
Маҳаллий газеталардаги хабарларга кўра, Кумар ўтган ҳафта расмий ташкилотларни йиғиб, касалхона ва жамоат биноларига чақмоқдан ҳимояланадиган махсус таёқча ўрнатишни буюрган.
Эслатиб ўтамиз:
Ҳиндистон Тропик Метеорология Институтининг хабар қилишича, чақмоқ чақишлари сони 1995-2014 йиллар орасида тез суратда ортгани кузатилган.
Дилбар Ражабова тайёрлади