“Ўзгидромет” аҳолига шошилинч ахборот билан мурожаат қилди

«Ўзгидромет» хизмати республиканинг тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари келиши ҳақида огоҳлантирди.

Хабар қилинишича, 29 июлдан 1 августгача кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда:

Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Марказ тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз:
Июнь охирларида ҳам «Ўзгидромет» республиканинг қатор ҳудудларида муз аралаш сел келиши кутилаётганидан огоҳлантирган эди. 25—28 июль кунлари эса тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилганди.

Дилбар Ражабова тайёрлади