Тижорат банклари халқаро пластик карталардан хорижий валюта ечиб олишда комиссия жорий қилишни бошлади

Ўзбекистондаги тижорат банклари банкоматлар ва кассада халқаро пластик карталар – Visa/Mastercard/UnionPay’дан хорижий валюта ечиб олишда комиссия жорий қилишни бошлади.

Кеча, 27 июлдан бошлаб “Kapitalbank” Visa халқаро пластик карталаридан касса ва банкоматлар орқали нақд валюта ечиб олиш учун 0,7 фоиз, “Ипак йўли” банк эса 28 июлдан 1 фоиз миқдорида комиссия тўлови ўрнатган.

“Ҳурматли мижозлар, сизга шуни маълум қиламизки, 2022 йил 28 июлдан бошлаб нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш мақсадида банк томонидан “Ипак Йўли” банкининг Visa/Mastercard/UnionPay карталаридан “Ипак Йўли” банкининг кассаларидан ва банкоматларидан нақд пул ечиб олиш учун 1 фоиз миқдорида комиссия жорий этиш бўйича вақтинчалик қарор қабул қилинди”, дейилади банк хабарномасида.