Энди ҳомиладорлик нафақаси хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб берилади

Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради.

Бу ҳақда Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаган президент фармонида айтилган.

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тўлов миқдори 2 миллион сўмни ташкил этади.