Ироқ пойтахти Бағдодга норозилик намойишлари фонида қуролли кучлар ва полиций ўз бўлинмаларини киритишни бошлади. Бу ҳақда «Al Hadath» хабар берди.
Намойишга аввал хабар қилинганидек, бош вазирликка номзод Муҳаммад ал-Суданий сабаб бўлган. Аҳоли у эронпараст сиёсатчи саналиши ва унинг тарафдорлари Ироқни Эрон билан бирлаштириш тарафдори эканини билдирган. Бош вазир лавозимга яна бир номзоднинг тарафдорлари бир ҳафта ичида иккинчи марта парламент биносини эгаллаб олган.
Таъкидланишича, ҳарбий техника аллақачон Бағдод аэропорти яқинида жойлаштирилган. Бағдоднинг «яшил зонаси» деб аталадиган ҳудудда АҚШ элчихонасига борадиган йўлда назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатилмоқда. Юқори амалдорларнинг аксарияти аллақачон мамлакатни тарк этгани айтилган.
Бош вазир Мустафо ал-Казимий идораси ҳарбийлар намойишчиларга қарши резина ўқлар ва тутунли бомбалардан фойдаланмаслигига ишонтирган.
«Армия Ироқ халқи хизматида. Хавфсизлик кучларининг вазифаси намойишчиларни ҳимоя қилиш, жамоат ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш, ҳар қандай қоидабузарликларнинг олдини олиш ва вазиятни беқарорлаштиришга уринаётган босқинчиларни аниқлашдан иборат», деган Ироқ Мудофаа вазирлиги.