Озарбайжон армиясининг Лочин вилояти йўналишидаги позицияларига арман қуролли тузилмалари кучли ўт очди. Оқибатда 1 ҳарбий қурбон бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса бугун, 3 август куни эрталаб содир бўлган.
“Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудидаги ноқонуний арман қуролли тузилмалари аъзолари Озарбайжон армиясининг Лочин вилояти йўналишидаги позицияларига кучли ўт очди. Оқибатда аскар Казимов Анар Рустам ўғли ўқ жароҳатидан шаҳид бўлди”, дейилади вазирлик баёнотида
Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Таъкидланишича, Озарбайжон армияси бўлинмалари ҳужумга жавобан тегишли чораларни кўрган.