АҚШ Конгреси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси 3 августь куни Тайванга расмий ташрифини якунлади.
Пелосининг АҚШ ва Хитой ўртасида очиқ можарога сабаб бўлган Тайванга сафари 2 август куни амалга ошган. АҚШ расмийси ва унинг делегацияси учун Тайпейдаги «Grand Hyatt» меҳмонхонасида 48 та хона брон қилинган. Пелоси 3 августь куни Тайван раҳабри Цай Инвэнь билан учрашган, парламент олдида нутқ сўзлаган.
Бу АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг 1997 йилдан бери оролга биринчи ташрифи ҳисобланади.
Хитой Тайванни ўз провинцияси деб ҳисоблайди ва у билан Пекин дипломатик алоқаларга эга бўлган давлатлар расмийлари ва ҳарбийлари ўртасидаги ҳар қандай алоқага қарши. Пелосининг ташрифи фонида Хитой халқ озодлик армияси Тайван қирғоқларида бир қатор ҳарбий амалиётлар ва машғулотларни бошлаган.