Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккита юк машинаси ёниб кетди.
Маълум қилинишича, 6 август куни соат 04:14 ларда 4Р автомобил йўлининг «Кўкгумбаз» МФЙ Қоронғул қишлоғидан ўтувчи қисмида 36 ёшли С.Л. бошқарувида бўлган «Газел» русумли юк автомобили Ғаллаорол—Жиззах йўналишида бошқарувни йўқотган. Натижада у қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 20 ёшли Ж.И. бошқарувидаги фурага тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва шундан сўнг «Газел»да ёнғин чиққан.
Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Ғаллаорол тумани ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 04:31да ёнғин жойига етиб борган ва соат 04:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ҳар иккала автомобилининг салон қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.