Кубанинг Матанзас провинсиясидаги нефт омборида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 121 киши жабрланди. Бу ҳақда шанба куни мамлакат ҳукумати маълум қилган.
Таъкидланишича, жабрланганлардан саккиз нафарининг аҳволи оғир. 17 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди.