Хитой ва Сингапурлик олимлар гуруҳи Пекинда генипавируснинг янги турини аниқлади. Бу ҳақда «Пэнпай» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, вирус ҳайвонлардан келиб чиққан. Ҳозиргача камида 35 киши бу касалликка чалинган.
«Хитойнинг Шаньдун ва Хэнань провинцияларида ‘Ланъя’ (Langya henipavirus, LayV)вируси билан касалланган 35 нафар бемор аниқланди», дейилади хабарда.
Ланъя вирусининг белгилари орасида иситма, чарчоқ, йўтал, иштаҳа йўқолиши, бўғимлар ўғриғи, шунингдек, кўнгил айниши мавжуд. Олимларнинг таъкидлашича, янги инфекция Нипаҳ вирусига ўхшайди, бироқ ўлим ёки касалликнинг оғир кечиши ҳолатлари кузатилмаган. Шу сабабли мутахассислар «Ланъя» одамдан одамга юқиши мумкинми ёки йўқлигини ҳозирча айта олмайди.
Сингапур Миллий университети тиббиёт профессори Ван Линьфа касаллик ҳақидаги номаълум фактларни ҳисобга олиб, «Ланъя» ҳақида ҳушёр бўлиш зарурлигини таъкидлади.