Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатларига мурожаат қилиб, Владимир Путинга таъсир қилиши мумкин бўлган усулни айтди. Бу ҳақда у «The Washington Post»га хабар берди.
Президентга кўра, Россия ҳарбийлари Украина ҳудудларини эгаллаб олишга уринишда давом этмоқда, урушни тўхтатиш учун Россияга нисбатан жиддийроқ санкциялар қўллаш керак. Зеленский бунинг учун Ғарб давлатлари Россия фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлаши ва мамлакатда бўлган русларни эса ўз ватанига қайтариш кераклигини билдирган. Украина президенти руслар бегона ҳудудларни эгаллаб олаётганини қайд этган.
«Руслар қандай бўлишидан қатъий назар уларни Россияга қайтаринг. Шунда улар нима бўлаётганини тушуниб етади», — деган Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, бундай тақиқ оммавий реакцияга сабаб бўлади, руслар урушга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва ҳукуматнинг ҳаракатлари учун аҳоли жавобгар бўлмаслигини айтишни бошлайди. Президент бироқ аҳоли ўз ҳукуматини танлагани ва ҳозир унга қарши курашмаётганини билдирган. Руслар дунё уларнинг қоидалари бўйича яшашини исташи, шунинг учун улар Россияга бориб яшаши кераклигини айтган. Президент бу Путинга таъсир қилишнинг ягона йўли эканини қўшимча қилган.
Ўз навбатида, Россия хавфсизлик кенгашиининг биринчи ўринбосари Дмитрий Медведев мазкур таклифга муносабат билдирган.
«Зеленский Россиянинг бутун аҳолисини жавобгарликка тортишни таклиф қилди. Охирги марта Адолф Гитлер бутун бир халққа нисбатан бундай ғояларни амалга оширишга ҳаракат қилган. Украина ҳокимиятининг табиати ҳақида бошқа саволларингиз борми?» — деган у.