Собиқ АҚШ президенти Доналд Трамп Америка Федерал Тергов Бошқармаси, Флорида штатининг Мар-а-Лаго минтақасидаги уйига ҳужум уюштирганини таъкидлади.
Доналд Трамп, ўзининг ёзма баёнотида “Уйим кўп сонли FBI агентлари тарафидан эгаллаб олинди” деди.
Трамп ушбу ҳолат юзасидан берган изоҳида “Бундай ҳужум фақатгина учинчи дунё мамлакатларида бўлиши мумкин” деди ҳамда 2024 йилдаги президент сайловида ўз номзодини қўйишига тўсқинлик қилиш учун бу иш амалга оширилганини айтди.
FBI агентлари қўлида тинтув ўтказиш учун рухсатнома билан келиб, ҳатто уйдаги сейфни ҳам очганликларини билдирган Трамп, “Бу тинтув умуман кераксиз ва номуносиб иш” деди.
Қолаверса, Трамп шу кунгача барча ишларда доим ҳукумат аъзолари билан биргаликда иш олиб борганини таъкидлади. Собиқ АҚШ президенти уйи тинтув қилинган пайтда Флоридада эмасди.
ЖНН телевидениесининг берган маълумотига кўра, Трамп бу вақтда Ню Йоркда Товер биносида эди. Байденнинг ёнидаги расмийлар ҳам тинтув ҳақида ҳечқандай хабарлари йўқлигини айтишди.
FBI ва АҚШ Адолат Вазирлигидан ушбу вазият билан боғлиқ бирор изоҳ берилмади.
Америка оммавий ахборот воситаларида эса тинтувнинг, Трампнинг ўтган йил январьда Оқ Саройдан жўнаб кетганида баъзи яширин маълумотларни олиши билан боғлиқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Трампнинг ўғли Эриж Трамп, АҚШ Адолат Вазирлигининг тинтувига сабаб, отаси 2021 йил январьда Оқ Саройдан кетганида олиб кетилган айрим маълумотлар билан боғлиқлигини таъкидлади.
Трампнинг ноқонуний равишда президентлик давридан қолган бир қанча маълумотларни йиртиб ташлагани иддао қилинмоқда. Миллий Архив Хизмати баъзи маълумотлар ёзилган қоғозлар ёпиштирилган деганди. Трамп эса бу маълумотларга қарши злароқ “Бу гаплар сохта хабардан бошқа нарса эмас” деганди.
Америка Конгреси ҳам ҳалигача 2021 йил 6 январьда Конгрес биносига уюштирилган ҳужум ҳақида суриштирув олиб бормоқда.
Бу суриштирувнинг марказида эса Трамп турибди.
Трамп ўша ҳужумни ТВ орқали кўраётганининг тасвири тарқалган эди. Шунингдек, ҳужумни тўхтатиш учун ҳечқандай қарши ҳаракат қилмагани таъкидланган эди.
Дилбар Ражабова тайёрлади