РФнинг “Soyuz-2.1b” ракетаси Эроннинг “Xayyom” сунъий йўлдоши ва 16 та кичик космик кемани орбитага олиб чиқди, деб хабар бермоқда “Roskosmos”.
Эроннинг Ерни масофадан туриб зондлаш учун мўлжалланган “Xayyom” космик кемаси сешанба куни Байқўнғир космодромидан орбитага муваффақиятли учирилди.
Хабарда қайд этилишича, Эрон сунъий йўлдоши билан биргаликда орбитага 16 та кичик рус қурилмаси – “CubeSX-HSE-2”, “Monitor-1”, “UTMN”, “CYCLOPS”, “Siren”, “Kuzbass-300”, “Skoltech-B1”, “Skoltech-B2”, “Polytech Universe-12, “Polytech Universe-2”, “Vizard”, “Geoskan-Edelveys”, “MIET-AIS”, “ISOI” ва “ReshUCube” ҳам учирилган.
Сунъий йўлдошлар илмий ва технологик тадқиқотлар, жумладан, сунъий йўлдошлараро алоқа каналларини амалга ошириш технологияларини ишлаб чиқиш, электромагнит нурланиш даражасини ўлчаш, Ерни масофадан туриб зондлаш ва экологик вазиятни кузатиш учун мўлжалланган.