Туркия ҳукумати миграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритди. Қрим-татарлар “туркий илдизларга эга ватандошлар” деб тан олинди, бу уларга тезда мамлакатда узоқ муддатли яшаш учун рухсатнома олиш имконини беради. Бу ҳақда Анадолу агентлиги ёзмоқда.
Таъкидланишича, бундан олдин Туркияда камида саккиз йил доимий бўлган хорижликларгина бундай турдаги яшаш рухсатномасини олишлари мумкин эди.
Агентлик маълумотларига кўра, қрим-татарларга узоқ муддатли яшаш учун рухсатномани 2022 йил июн ойида Ички ишлар вазирлиги раҳбари Сулаймон Сойлу имзолаган.
Ҳужжатни олиш учун хоҳловчилар бўлим веб-сайтида учрашувга ёзилишлари керак. Шундан сўнг ҳудудий миграция бўлимига келишлари керак.
Агентликнинг аниқлик киритишича, Украинада махсус операция бошланганидан кейин Туркияга туркий миллатга мансуб бир неча минг киши келган. Улар мамлакатнинг беш вилоятидаги қочқинлар марказларига жойлаштирилган.