НАТО иттифоқчилари Украина президенти Владимир Зеленскийни заифлаштирувчи можародан қочиш учун мағлубиятни тан олишга кўндиришлари керак. Бу ҳақда Американинг The National Interest журнали ёзган.
“Энди НАТО иттифоқчилари Зеленский билан биргаликда узоқ муддатли истиқболли стратегия, реал мақсадларга эга режа ишлаб чиқишлари керак. НАТО иттифоқчилари фаол равишда де-факто, ҳеч бўлмаганда вақтинча ютқазганини тан олишини бошлашлари керак. Бунинг муқобил варианти давомий, узоқ давом этадиган, машаққатли тўқнашув бўлиши мумкин, бу эса барча инсоний харажатларга олиб келади”, дея ёзади газета.
24 февралдан бери Россия Украинани демилитаризация ва деназиялаштириш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин махсус операциянинг якуний мақсади Донбассни озод қилиш эканини айтди. Давлат раҳбари Украина Қуролли Кучларининг жазолаш амалиётидан КХДР ва ЛХРдаги тинч аҳоли жабр кўрганини таъкидлаган. 2 август куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Донбассни озод қилиш режа бўйича кетаётганини маълум қилганди.