Асли Ҳиндистонлик бўлган Инглиз ёзувчисини “Шайтон оятлари” китоби туфайли 1989 йилда ўлдиришга қасд қилишган ва таҳдид остида қолган Салмон Рушдийга Нью-Йоркда пичоқ билан ҳужум қилинди.
Нью-Йорк давлати полицияси кузатиб юрган бир эркак саҳнага отилиб чиқиб, Рушдийни бўйнидан пичоқлаганини билдирди.
Вертолёт билан касалхонага олиб борилган Рушдий операция қилинди.
Полиция назоратидаги шубҳали шахс 24 ёшли Ҳади Матар исмли йигит эканлиги маълум бўлди.
Бироқ ҳали Матарнинг айбдор эканлиги ҳақида бирор изоҳ берилмади.
Маълумотларга кўра, Рушдийнинг бу биринчи бор пичоқланиши эмас, у аввал ҳам бир неча бор пичоқланган.
Воқеага гувоҳ бўлганлар саҳнага ниқоб кийган одам отилиб чиқиб, Рушдийга такрор-такрор пичоқ урганини, томошабинлар орасидаги ўн-ўн бешта киши Рушдийга ёрдамга ошиққанини айтади.
Рушдий ўзининг “Шайтон оятлари” китоби учун йиллар давомида таҳдид остида қолган ҳамда 9 йил яшириниб яшашга мажбур бўлган.
Рушдий пичоқланган вақтида Чаутакуа Институтида ўтказилаётган тадбирда нутқ сўзлаётганди.
У билан бирга саҳнада турган яна бир киши, Генрий Реесе ҳам бошидан яраланган. Реесе, таҳдид остидаги ва сургун қилинган ёзувчиларни қўллаб-қувватлаш марказида фаолият олиб боради.
Салмон Рушдийнинг “Шайтон оятлари” китоби 1988 йилда нашрдан чиққан, шундан кейин Эрон лидери Оятуллоҳ Ҳумайний унга ўлим фатвосини берди. Шу китоб билан боғлиқ фаолият олиб борган таржимонлар ва уни тарғиб қилганлардан жами 59 киши ҳаётдан кўз юмди.
Рушдий бу китоби сабаб мусулмонларнинг қаттиқ нафратига дучор бўлди. Эрон ҳукумати Ҳумайнийнинг қарорини кейинчалик унутиб юборган бўлсада Рушдийнинг ҳаётига нисбатан қасд қилиш ҳалигача давом этмоқда.
Дилбар Ражабова тайёрлади