Унда ҳар куни, 2 литрдан кам бўлмаган миқдорда сув истеъмол қилинг (1 порция — 1 стакан);
400 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилинг;
ёғли, қовурилган, туз ва шакар миқдори кўп бўлган, хамирли таомлардан вақтинча воз кечинг
ҳар бир таом билан қатиқ ва кўкатлар истеъмол қилишга одатланинг;
қўлларингизни тез-тез совунлаб ювиб туринг, камида 1 маҳал душ қабул қилинг;
10 дақиқа эрталабки бадантарбия, кечқурунги овқатдан кейинги 30 дақиқалик сайр ва кун давомидаги жисмоний фаолликни унутманг;
дори-дармонларни фақат шифокор тавсиясига кўра қабул қилинг, бунда дорининг белгиланган дозаси ва қабул муддатига риоя қилинг!