“Россия билан дўстлашишни ўрганинг”: Рамзан Қодиров Ғарбга мурожаат қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ғарб сиёсатчиларига мурожаат қилиб, уларга Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб дунёси ҳалигача бир нарсани англай олмаяпти: замонавий Россия аллақачон “Горбачёв иттифоқ республикалари” ва “фитна, тақчиллик ва дефолтда қурилган Елсин ҳудуди” бўлмай қолган.

“Бу аллачақон кучли ва қудратли Россия, ва сиз, Ғарб сиёсатчилари, Россия Федерациясининг барбод қилиш стратегиясини эмас, балки Ғарб томонидан таланган ва камситилган мамлакатдан 20 йилдан ошиқроқ вақт ичида қудратли сиёсий тартибли, стратегик мақсадларни инобатга олган ҳолда янгидан тузилган, тобланган ва букилмайдиган давлатга айланган мамлакат билан ҳамкорлик қилиш муносабатларингизни қайта кўриб чиқишингиз керак”, — дея ёзди Қодиров ўзининг телеграм каналида.