Исроилнинг, Суриянинг ғарбидаги Тартус вилоятига ҳужум уюштиргани айтилмоқда. Асад режимининг агентлиги хабар қилишича, Сурия ҳаво кучлари мудофааси тизимлари шай ҳолатга келтирилди.
Маҳаллий вақт билан 20:50 да Тартус атрофидаги режим кучларига оид баъзи жойларга Исроил томонидан ҳаво ҳужумлари қилингани иддао қилинди.
Хабарда, “Ҳаводаги ҳимоя тизимларимиз ҳужум қилган душман ракеталарининг айримларини қулатди” дейилади.
Шиддатли портлаш овозларининг эшитилгани айтилган хабарда, режимдаги армиянинг 3 та аскари оламдан ўтгани билдирилди.
Тартус вилояти ва қишлоғида, режим армиясидан ташқари Эрон томонидан қўллаб-қувватланган террорист гуруҳлар ҳамда Ҳизбуллоҳга тегишли аскарий белгилар топилганини аниқланган.
Исроил ташкилотидан бу борада ҳали ҳечқандай изоҳ берилмади.
Асад режими, Исроилнинг 22 июльда Суриянинг пойтахти Шомга ҳужум уюштирганини айтганди.
Исроил расмийлари эса Сурия ҳудудларига қилинган ҳужумлар тўғрисида бирор изоҳ беришдан қочмоқда.
Исроил, ички низолар бошланган вақт — 2011 йилдан буён Сурияда вақти-вақти билан Эрон тарафидан қўллаб-қувватланган гуруҳларга ва режимга тегишли армия ҳудудларига ҳужумлар уюштириб келмоқда.