Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳат олди. Яна 100 га яқин одамнинг тақдири номаълум, улар қидирилмоқда.
Табиий офатга бир вақтнинг ўзида Афғонистоннинг бир қанча вилоятларида содир бўлган кучли ёмғир сабаб бўлган. Дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилган. Шунингдек, 60 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларини вайрон қилди, 200 га яқин турар-жой бинолари зарар кўрди.