Талаба ётоқхона хожатхонасида ўзини осиб қўйди

Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Андижон машинасозлик институтининг «Логистика» йўналиши 2-босқич талабаси Б.Қурбоновнинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокутарура хабар берди.

Аниқланишича, Тошкент вилояти Бўка туманида 1999 йилда туғилган Қ. Д. Б Андижон машинасозлик институти талабалар ётоқхонаси 05.08.2022 йилда бир ўзи келиб, тунаб қолиб эртаси куни, яъни 2022 йилнинг 6 август куни соат 09:30ларда Андижон машинасозлик институти талабалар ётоқхонасининг хожатхонаси эшигига кабел симидан сиртмоқ ясаб ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.

Д.Қурбоновнинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий ҳамда суд-биологик экспертизаси тайинланган.

Шаҳар прокуратураси томонидан Д.Қурбоновнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари аниқланмоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.