Кўп сонли талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ камчиликлар сабабли рад этилган аризаларни таҳрирлаш ва белгиланган тўловни амалга ошириш учун қўшимча бир кун берилди.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Аризаси рад этилган талабалар ҳужжатларни 16 август 18:00 га қадар таҳрирлаб, тўловини амалга оширган ҳолда қайтадан юборишлари мумкин.