Аслида, биз янглишиб, касаллик деб ҳисоблайдиган “Черепной давления” (Бош мия ички босимининг ошиши) ҳаммада бўлади.
Ҳудди артериал қон босими сингари. Унинг мавжудлиги эмас, меъёрдан ошиши касалликдир.
Бош мияни махсус суюқлик – ликвор ювиб туради. Ана шу суюқлик миқдори бош суяги ичида босим кўрсатгичини белгилайди.
Суюқлик меъёрдан ошиб кетса, бош мия ички босими ҳам ошади.
Босим одатда миллимерт симоб устунида белгиланиб, унинг меъёрий кўрсатгичи 3-15 ммни ташкил қилади.
Кўрсатгич юқориласа, бош оғриғи, кўриш бузилиши, бош айланиши, хотиранинг ёмонлашиши, кўнгил айниши, умуртқа поғонаси соҳасидаги оғриқлар каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.
Касалликнинг энг кенг тарқалган тури бош оғриғи ҳисобланади.