Еревандаги Сурмалу бозоридаги портлаш қурбонлари сони 15 кишига етди. Қайд этилишича, воқеа жойида қутқарувчилар боланинг жасадини топган. Бу ҳақда Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида маълум қилинган.
“Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 15 кишининг жасади топилди. Улардан тўққиз нафарининг, жумладан, боланинг шахси ҳали аниқланмаган”, — дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Еревандаги бозорда портлаш 14 август куни тушдан кейин содир бўлган. Ҳокимлик маълумотларига кўра, пиротехника буюмлари омбори портлаган. Ҳодиса оқибатида 61 киши тан жароҳати олган. Ҳозирда 12 киши тиббиёт пунктларида даволанмоқда, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.