Аввалроқ Украина сабабли Россия билан; Тайванга сафари туфайли Хитой билан зиддиятга бориб қолган АҚШ, бу гал Шимолий Кореага қарши ҳаракатга киришди. Жанубий Кореа-АҚШ ҳамкорлигида ташкил қилинадиган ҳарбий машғулотлар, охирги йиллардаги энг катта воқеа бўлади. Бунга Шимолий Кореа қандай муносабат билдириши мумкинлиги барчани қизиқтирмоқда.
Жанубий Кореа, бу борада берган хабарида ўзининг ядровий таҳдидларини борган сари орттираётган Шимолий Кореага қарши АҚШ билан охирги йиллардаги энг улкан ҳамкорлик сифатида қайд этиладиган ҳарбий машғулотларни келаси ҳафта бошлашларини таъкидлади. Жанубий Кореа армиясининг хабар беришича, “Улчи озодлик қалқони” номи берилган иттифоқдошларнинг ёзги амалиёти, 22 август-1 июль оралиғида бўлиб ўтади.
Самолётлар, денгиз қуроллари, танклар, мингларча аскар…
Амалиётда, ҳарбий самолётлар, денгиз қуроллари, минглаб аскарлар иштирок этади.
Дастлабки 4 кун ичида фуқаролик мудофааси машғулотлари бериладиган амалиётда, қарши ҳужум ва ҳимояланиш машғулотлари олиб борилади. Инсон бошқарувисиз ҳам ҳаракатлана оладиган ҳаво техникалари ҳамда янги жанг техникаларини қўллаш ҳам ўрин олган ушбу амалиётда саноат зоналарига бўлган ҳужумлар чоғида аскарларга фуқаролар ёрдамида ҳимояланиш таълимлари ҳам берилади.