Тошкент шаҳридаги кўча эртага маълум муддатга ёпилади

Тошкентнинг Навоий шоҳ кўчасидаги йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

«Навоий шоҳ кўчасида олиб борилаётган йўл қурилиши ишлари сабабли, 17 август соат 08:00 дан ишлар якунлангунига қадар ушбу кўчанинг Хадра майдони Фурқат кўчасидан Чорсу майдони, Беруний ва Самарқанд дарвоза кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиғи қисман ёпилади.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.