Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Туркия ишлаш учун кетган аёлнинг 3 ёшли қизи холаси томонидан калтаклангани, оқибатда у вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолатни тасдиқлади.
Маълум қилинсиҳича, Пахтакор туманинг «Тошкент» маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Ю. тегишли ҳужжатларсиз 2020 йилда ўз қарамоғига топширилган қариндоши А.Қ.нинг фарзанди Ш.Қ.га қасддан оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда 3 ёшли Ш.Қ. ўзига келмасдан, 13 август куни шифохонада вафот этган.
Айни вақтда Д.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ажримига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
«Жиноят ишлари бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, терговнинг бориши устидан вилоят прокурори томонидан алоҳида назорат ўрнатилган», — дейилади идора маълумотида.