Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 метр/секундгача, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.