Бугун, 18 август куни таҳминан соат 14:30 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчасида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган “Исузу” русумли автобус, метан газ тўлдириб чиққан вақтда унга ўрнатилган газ балонларининг бирида ёрилиш содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши тан жароҳати олган.
Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳ етиб борган.
Шунингдек, воқеа жойида вилоят ҳамда туман ФВБ, ИИВ, ССВ раҳбарияти, прокуратура ходимлари ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.