Австралия ва АҚШ тадқиқотчилари гуруҳи ўтган асрнинг 30-йилларида йўқ бўлиб кетган тасмания йўлбарслари популяциясини жонлантириш лойиҳасини бошлади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа қиймати $75 миллионни ташкил этади. Лойиҳани молиялаштиришда биринчи биткоин миллиардерларига айланган ака-ука Кемерон ва Тайлер Уинклвосс ҳамда актёр Крис Хемсворт иштирок этмоқда.
Олимлар ҳайвонни илдиз ҳужайралари ва геномни таҳрирлаш ёрдамида тиклаш мумкин деган фикрда. Тадқиқотчилар биринчи тикланган ҳайвонни тахминан 10 йил ичида табиатга қўйиб юбориш ниятида. Жараён муваффақиятли бўлса, йўқ бўлиб кетган биологик турни реанимация қилишнинг биринчитажрибаси бўлади.