19 август куни Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтимизнинг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Унга кўра:
— Тошкент халқаро аэропортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;
— Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;
— Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;
— Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
—Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
— Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;
— Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;
— Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача бўлган ҳудудлар ёпилади.