Фуқароча протест: оғизни тикиш ва очлик

Янгийўл туманининг Халқобод ҳудудида яшовчи фуқаро чорвачилик билан шуғулланиш учун масъуллар имтиёзли кредит ажратиб беришмагани, унинг мурожаатлари натижасиз қолаётгани учун протест билдириш мақсадида ўз оғзини тикиб, «очлик» эълон қилибди. Бу ҳақда Расул Кушербаев ёзмоқда.

Билдирилишича, ушбу оиланинг моддий ёрдам кўрсатишни сўраб қилган мурожаатлари ҳам ҳал этилмай қолмоқда.

Кўзбўямачилик, бюрократик тўсиқлар ва коррупциянинг етиб келган жойи шу: оғизни тикиш ва очлик…

Умид қиламизки, вазиятни ҳар томонлама холис ўрганиб, шармандали бу ҳолатдан ҳамма масъуллар тегишли хулосалар қилишади ва айбни ёпиш учун фуқарони «жиннига» чиқариб, осон қутилиш йўлидан боришмайди.