Россия ва Қозоғистон ҳамкорлик асосидаги ҳарбий машғулотларга тайёргарлик кўрмоқда. Россия Давлати Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Президенти Қосим Жўмарт Тўқаевнинг Сочидаги учрашувидан кейин, 2 ўлканинг ўзаро ҳарбий машғулотлар олиб бориши айтилди.
Владимир Путин бу борада тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади. Қолаверса, Қозоғистон билан алоқаларига алоҳида урғу берган Путин Россия билан тижорий ва иқтисодий ҳамкорлик борасида ҳам Қозоғистон биринчи ўринда туришини билдирди.
Иккала давлат муносабатларининг 30 йиллиги октябрь ойида нишонланиши алоҳида таъкидланди. Қозоғистон Президенти Тўқаев ҳам Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашда қатъийлигини билдириб, ҳамкорлигимизнинг келажаги ҳақида салбий фикр билдиришга ҳечқандай асос йўқ, деди.