Шавкат Мирзиёев Ачилбай Раматовни “Меҳнат Шуҳрати” ордени билан мукофотлади

Президентнинг тегишли фармонига кўра, таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбай Раматов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

Раматовга 2013 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилганди.