Россия билан уруш ҳолатидаги Украинанинг мустақиллик куни яқинлашаркан, президент Владимир Зелинский муҳим хабар эълон қилди. У ўз хабарида, “Келгуси ҳафта Украина учун муҳим бўлиши кутиляпти” деди. Шунингдек, президент бўлаётган ҳужумларнинг вақтинча эканлиги, Украина мустақиллигини сақлаб қола олганлиги маълум бўлади, деган мазмунда гапирган.
Зелинский, Украинанинг ғалаба қозониши зарурлигини алоҳида таъкидлаб, “Ҳали Украинанинг ғалабаси учун курашишимиз керак. Олдимизда жуда кўп вазифалар бор, афсуски қийинчиликларга ҳам тайёр туришимиз лозим. Украиналиклар ўзлари билан, давлати ва қаҳрамонликлари билан фахрланиб юришади. Доим бир-биримизга ёрдам берайлик ва бирдам бўлайлик. Йўқотганларимизни қайтарайлик. Халқимиз учун курашайлик. Ўзимизга ва Украинага ишонайлик” дея таъкидлаган.